Пандемия барчамизга таъсир қилди. Ўз-ўзини изоляция қилиш ҳолатида соғлиғингизни кузатиб бориш ва иммунитетни кучайтириш, айниқса, муҳимдир.

Иммунитетни сақлаб қолиш учун таомномангизга жиддий аҳамият беринг. Аввало, соғлом озиқ-овқат керак. Буни егандан кейин оғирлик ҳисси бўлмаслиги керак. Озиқ-овқатингизда туз ва тўйинган ёғ миқдорини камайтиринг, акс ҳолда юрак-қон томир тизими касалликларига чалинишингиз мумкин. Қон босимини ўлчашни одат қилинг. Бу танангизни ҳис қилишнинг ажойиб кўрсаткичидир. Чекишни ва спиртли ичимликларни бутунлай тарк қилинг. Улар танамизга жуда ёмон таъсир қилади.

Иммунитетимиз барқарорлиги кўп ҳолларда уйқу миқдори ва сифатига боғлиқ. Кунига камида 8 соат ухлашингиз керак. Ўз-ўзини изоляция қилиш режимида уйқу режимини созлаш ва безовта қилувчи будильникдан халос бўлиш учун ажойиб имкониятга эгасиз. Уйғониш табиий бўлиши учун уйқуни нормал ҳолатга қайтариш муҳимдир.

Будильникнинг ёрдамисиз туришга одатланинг ва шу заҳотиёқ ўзингизни янада бақувват, фаол ва яхшироқ ҳис этинг.

Манба: https://iz.ru/1012345/2020-05-18/vrach-nazvala-neobkhodimuiu-prodolzhitelnost-sna-na-samoizoliatcii