Дайибекова Бангкокдаги турнирда совриндорга айланди

10/09/2017

Хабарингиз бор, Бангкокда қиличбозлик бўйича Осиё кадет цикли доирасида турнир бўлиб ўтмоқда.

Қизлар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда Дайибекова Зайнаб мусобақанинг ярим финалига етиб борди ва бронза медали соҳибига айланди. Спортчимизни муваффақият билан табриклаб қоламиз.

Бугун ўғил болалар ўртасида мусобақалар бўлиб ўтади.