23 ёшгача бўлган қиличбозлар иштирокида Ўзбекистон чемпионати старт олди

12/09/2017

12 сентябрь куни Тошкентда 23 ёшгача бўлган қиличбозлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Мусобақанинг дастлабки кунида шпага бўйича баҳслар ўтказилди.

Кун якунларига кўра совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Эркаклар:

1-ўрин: Сардор Нурматов (Тошкент вилояти)
2-ўрин: Матвей Кремнев (Тошкент)
3-ўринлар: Тўхтаев У. (Бухоро) ва Эмиль Кагиров (Навои)

Мусобақаларда 49 нафар спортчи иштирок этди.

Қизлар:

1-ўрин: Малика Ҳакимова (Тошкент)
2-ўрин: Жасмина Сувонова (Тошкент)
3-ўринлар: Зайдулина А (Тошкент) ва Маржона Зубайдуллоева (Бухоро)

Турнирда 34 нафар спортчи иштирок этди.