23 ёшгача бўлган қиличбозлар иштирокида Ўзбекистон чемпионати. Иккинчи кун

13/09/2017

Тошкентда 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида шпага бўйича жамоавий баҳслар ўтказилди. Кун якунларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

Эркаклар:

1-ўрин: Андижон-1 (Собиров Ф, Маматов А., Содиров У., Ёкубжонов Ё.)

2-ўрин: Тошкент-1 (Абдувалиев Т., Жалилов Ж., Усанов Ф., Аралов А.)

3-ўрин: Республика Олимпия захиралари спорт коллежи (Абдулакимов Ж, Азимбоев Х., Кремнев М.)

Турнирда 13 та жамоа иштирок этди.

Қизлар:

1-ўрин: Тошкент-2 (Рахимова С., Рожкова В., Суюндикова С., Райимкулова Т.)

2-ўрин: Тошкент-1 (Мухаммадова Н., Зайдуллина А., Сувонова Ж., Касимова Р.)

3-ўрин: Бухоро (Болтаева Б., Зубайдуллоева М., Кароматова Ф., Аскарова М.)

Мусобақада 8 та жамоа қатнашди.