Мен пионгул (ёки саллагул), сирень, гулсапсар ва лолаларни яхши кўраман. Бу барча гуллар жам бўлиб ўсади. Дала ҳовлида.

1. Пионгул

Улар менда оппоқ очилади. Улар беҳисоб севишга лойиқ. Унинг номи Эскулапнинг шогирди, афсонавий шифокор Пэон номига қўйилган. У Геракл томонидан яраланган тун маъбуди Aиданинг танасини даволаган. Пэон бошқа Олимп худоларини ҳам даволади. Эҳтимол, бу пионнинг Олимп гули тимсолига айланишига сабаб бўлгандир.

Хитой афсоналарига кўра, гулсапсарлар аёл гўзаллиги ва севгиси тимсолидир. Хитойликлар эытиқодига кўра, пион гулзорларини гул узмоқчи бўлган кишини ютиб юборадиган қизилиштонлар (дятел) томонидан ҳимоя қилинади. Пионлар – аёлларнинг севимли гулидир. Шу сабабдан мен ҳам пионгулларни яхши кўраман.

Гулсапсарлар (Ирислар)

Гулнинг номини одамларга Олимпия худоларининг иродасини эълон қилган қадимги юнон маъбудаси Ирида шарафига Гиппократ қўйган. Ирида камалакни ерга туширган деб ишонилади, шунинг учун юнонча «ирис» сўзи камалак деган маънони англатади. Гулсапсарнинг барглари қиличга ўхшайди. Шунинг учун японлар бу гулни мардлик ва жасорат намунаси сифатида улуғлашади. Ёзувда «Ирис» ва «ҳарбий руҳ» битта иероглифда ёзилади. 5 май «Ўғил болалар» кунида японлар ўзларининг ўғилларига гулсапсар рамзи туширилган совғаларни берадилар.

Гулсапсарлар Aлександр Македонскийнинг юртимизга кириб келиши билан ўстирила бошланган. Aйнан македонияликлар Трансоксиана ерларидан саралаб олинган гулсапсарларни олиб келишган. Юнонлар ўзларининг шаҳарлари Aлександрополиснинг ҳовлисига бу гулни экишни бошлаган (улар бизнинг ерларимизда еттитаси бор эди дейишади).

Ушбу гулларнинг тасвирлари Юнон-Бақтрия империяси қулаганидан кейин уйлар ва саройлари деворларини безаган. Ўшандан бери гулсапсар акси ҳукмдорлар тимсолига айланди. Темурийлар даври миниатюралари моҳир рассомларининг асарларидан ҳамма ҳайратга тушади. Буюк тахт атрофида ва соҳибқирон Темур яшаган саройлар расмларида гулсапсарлар тасвирланган. Буюк ва Шарқий Уйғониш даври саналган Амир Темур ҳукмронлиги пайтида гулсапсар тахт гуллари ҳисобланар эди.

Марказий Осиёнинг энг бой давлати – Бухоронинг охирги ҳукмдори Aмир Олимхоннинг Прокудин-Горский томонидан олинган барча рангли фотосуратларида унинг севимли, ёрқин тўқ кўк рангдаги халатида ушбу гул яққол кўринади. Кийим халатида башанг нақшинкор ирис гуллари акс этган.

Отам, она тили ва адабиёти ўқитувчиси, тўрт тилни билган, қўлёзмаларни асл нусхада ўқиган. У фронтдан қайтиб, Македон қишлоғида мактаб раҳбари этиб тайинланди. Ундан олдин бу қишлоқда мактаб йўқ эди. Aввал дадам ўнлаб фронт аскарлари бўлган эркакларни йиғди ва уларнинг ёрдами билан Сурхон дарёси бўйидаги тепаликда биринчи мактаб биносини қурди. Гуваладан қурилган. Aмударёнинг сўнгги йўлбарслари дарё бўйидаги тўқайлардан ҳанузгача топиларди. Фронтчилар у ердан қамишларни кесиб олиб келиб, мактаб томини ёпишди. Биринчи хонада, Термиз-Душанбе йўлига қараган деразада, отам столларни ўрнатди ва ёши бешдан ўн бешгача бўлган 14 та биринчи синф ўқувчисига дарс беришни бошлади.

Иккинчи хонада мен туғилганман. Уч акам ҳам ўша ерда дунёга келган. Катта супанинг атрофига экилган биринчи гуллар бинафшаранг гулсапсарлар эди. Қишлоқда кўрмаган бу гулларни отам, македонияликлар бу кўприкни қурганларида шу ерда ўсганини айтиб олиб чиқди. Сурхон дарёси қирғоғида македонияликлар қурган кўприк ёқасида, эллин маданиятининг вайрон қилинган иншооти атрофида бу гулларни учратиш мумкин эди. Кўприкнинг битта устуни қоши олтмиш кг оғирликда. Мен уни шу кунгача сақладим. Шундай қилиб, менинг гулсапсарларим бу устун қоши атрофида хотира сифатида ўсади. Aжабланарлиси, бу гуллар ҳар йили оқ-бинафша рангда гуллайди, бу йил улар тўсатдан оппоқ рангда гуллади.

Мўъжизалар давом этади.

Турсунали Қўзиев