Соғлом турмуш тарзи

Жисмоний фаолият саломатлик калити

Ҳаётингизни узайтиришга ёрдам берадиган универсал усул ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Таҳмин қилаётганингиздек, бу ўқиш ва йиллар давомида орттирилган тажрибани ўрганиш. Ўзингизни бутун умр яхши жисмоний ҳолатда сақлаб қолиш ва ҳеч қачон дори-дармонга мурожаат қилмасликнинг мутлақо ишончли усули бу ҳар кунги жисмоний машқлар-гимнастика, юриш ёки югуриш билан шуғулланиш, жуда оз, озгина ҳаракат ва ирода талаб этилади. Ҳуллас, бу ҳаракатлар фақат биринчи навбатда саломатлигингиз учун асқотиши тайин.

Агар мунтазам жисмоний ҳаракатда бўлсангиз ва танангиз спортни ёқтирса, келажакда сиз спортсиз яшай олмайсиз. Ва, яна бир муҳим жихати, сизнинг организмингиз ҳар қандай қаршилик-инерцияни енгиб, дангасалик устидан ғалаба қилишингиз ҳаётда сиз учун катта, ёрқин истиқболларни очади, бу эса буюк ғалабадир.

Ҳаракатсиз турмуш тарзи таянч-ҳаракат тизимининг бузилиши, қон айланиши, нафас олиш ва овқат ҳазм қилишнинг бузилишига олиб келишини олдиндан англаб олишингиз керак. Зеро, фаол иш ва дам олиш билан шуғулланадиганлар доимо соғлом ва ўз қобилиятларига ишонадилар.

Спортни турли йўллар билан севиш мумкин... Унутманг, агар сиз телевизорга яқин ўтириб соатлаб маҳсус "sport" дастурларини томоша қилсангиз, қайсидир футбол жамоаси ёки бирон бир машҳур спортчига муҳлислик қилишингиз, ашаддий "спортсевар" бўлсангизда, бу сизга кучли ва соғлом инсон бўлишга ёрдам бермайди.

Мунтазам ва тўғри жисмоний фаоллик ёҳуд спорт билан шуғулланишгина соғлом турмуш тарзини юритиш асосини ташкил этади. Шунингдек, стадион ва спорт залида жисмоний фаолият олиб бориш, ҳиёбон ва тоғларда юриш, сув ҳавзалари-ю, денгизда сузиш танангизни чиройли ва соғлом қилади.

Спорт ёки жисмоний фаолият билан шуғуллана бошлаганингизда ҳеч қачон ўзингизга, баъзи жаҳон рекордларига эришиш каби жуда катта бир мақсадни қўйманг, аксинча, ўзингизни кичик бўлса-да муайян мақсадингиз бўлсин. Аввало, ўша кичик марра-мақсадга эришинг ва ўшандагина сиз буни уддалай олганингиз учун кўпроқ ўз-ўзини ҳурмат ҳиссини туя бошлайсиз ва бошқалар сизга қандай катта ҳавас билан қарашини кўрасиз. Шу тарзда давом этсангиз сиз мукаммаллик ва уйғунликка эришасиз. Ишларизга омад.

Муборак Якубова