Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз.

20 ДАҚИҚҚАЛИК ФОЙДА...

Қуйидаги тавсияларни ҳар куни эринмасдан бажариб борсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди. Боиси бугунги шиддатли ва турли ахборот оқимлари билан "тўлиб тошган"  таҳликали ва сершовқин дунёнинг ташвишларидан ўзингиз учун нафи тегадиган соғлом ва бахтли ҳаёт кечиришингиз учун асқотадиган мазкур тавсияларни кундалик одатларингиз сарасига қўшиб қўйсангиз натижаси албатта сизни қувонтиради.

Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз.

https://kurgan.ru/media/post/10788/c256bcfb281ac1dcc33ff3d6be5f34cb.jpg

- Ҳар куни 20 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади..

- Кунига 20 дақиқасини диққатни жамлаш учун сарфлаган киши ижодий қобилиятсизлигидан нолимайди..

- Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 20 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади..

- Бир кунда 20 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин..

- Кунига энг камида 20 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади..

https://i0.wp.com/adella.ru/wp-content/uploads/2018/01/3-min.jpg

 - Бир кунда 20 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган киши нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади..

-  Кунига 20 дақиқа ўзи билан қолиб, ишларини таҳлил қилолган одам ҳаётнинг чигал йўлларида адашиб қолмайди...

Муборак Якубова