Ўзбекистон Республикасининг қиличбозлик бўйича очиқ кубоги мусобақалари

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси режасига мувофиқ 30 сентябрдан 5 октябргача Тошкентдаги “Пахтакор” задида қиличбозлик барча уч тури (шпага, рапира ва сабля) бўйича бўйича Ўзбекистон Республикаси очиқ кубоги мусобақалари бўлиб ўтади.

Ушбу турнир доирасидаги мусобақлар ўтказилиши қуйидаги мақсадларга йўналтирилган:

- Ўзбекистон Республикасида қиличбозлик спортини тарғиб этиш ва оммалаштириш ҳамда оммавий спортни ривожлантиришни рағбатлантириш;

- миллий терма жамолари учун заҳиралар тайёрлаш;

- қиличбозлар спорт маҳоратининг даражасини ошириш;

- спортчилар ўртасида дўстона спорт алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

Ўзбекистон Республикаси очиқ кубоги мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга умумий раҳбарлик ташкилий қўмита томонидан амалга оширилмоқда. Мусобақларга бевосита раҳбарлик Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ва бош судьялар ҳайъати зиммасига юкланган. Турнирнинг бош судьяси – А.Хасанова, бош котиб – Н.Ибрагимова.

Ўзбекистон Республикаси очиқ кубоги мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги низомга кўра, мусбоқаларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар терма жамоалари аъзолари, шунингдек чет эл мамлакатларининг спортчилари иштирок этади. Бунда ҳар бир жамоа мусобақларни ўтказиш учун 1 тадан судья тақдим этиши керак, судья тақдим этмаган жамоалар мусобақага қўйилмайди.

Мусобақа иштирокчилари 13 ёшдан катта бўлган спортчилар бўлиши керак.

Мусобақа дастури:

30 сентябрь – эркаклар ва аёллар ўртасида шпага бўйича шахсий мусобақлар;

1 октябрь – эркаклар ва аёллар ўртасида шпага бўйича жамоавий мусобақлар;

2 октябрь – эркаклар ва аёллар ўртасида рапира бўйича шахсий мусобақлар;

3 октябрь – эркаклар ва аёллар ўртасида рапира бўйича жамоавий мусобақлар;

4 октябрь – эркаклар ва аёллар ўртасида сабля бўйича шахсий мусобақлар;

5 октябрь – эркаклар ва аёллар ўртасида сабля бўйича жамоавий мусобақлар;

Мусобақалар Халқаро қиличбозлик федерациясининг халқаро мусобақаларнинг амалдаги қоидалари асосида ўтказилади.

Шахсий ва жамоавий мусобақаларда 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаганлар тегишли даражадаги медаллар ва дипломлар билан тақдирланади.

 

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг матбуот хизмат