Чимён тоғида “Chimgan ski battle 2021” қишки фестивали

20-21 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғида “Chimgan ski battle 2021” қишки фестивали бўлиб ўтди

Мазкур фестиваль 17-маротаба ўтказилаётган бўлиб, у чанғичи ва сноубордчилар, шунингдек Чимён қишки дам олиш масканларига саёҳат қилишни ҳуш кўрувчилар орасида кенг танилган.

Фестиваль икки кун давом этиб, унда 12 жамоа вакиллари қатнашди. Ўзбекистонлик 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган оралиқдаги 100 нафарга яқин ёшлар аввалига анъанавий равишда «слалом» ёки «параллель слалом» форматида тоғ чанғи ва сноуборд бўйича баҳслашган бўлса, иккинчи куни эса чегарали ва чанғи ўтишда «катта ҳаво» турлари бўйича мусобақаларда иштирок этишди.

Фестиваль Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Ўзбекистон тоғ-чанғи спорти федерацияси, “Соғлом авлод учун” халқаро нодавлат хайрия жамғармаси, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши, Спортнинг қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ҳама “12 калит” тоғ-чанғи спортини севувчилар клуби ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Chimgan ski battle 2021” фестивали якунида чанғида учиш ва сноуборд бўйича ёш тоифасига қараб ғолиблар аниқланди ҳамда ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

“Chimgan ski battle 2021” фестивалини ўтказишдан кўзланган мақсад, тоғ чанғиси, сноуборд, тоғ туризми каби қишки спорт турлари ва дам олишни оммалаштириш ва ривожлантиришдан иборат.