Ҳарбий хизматчилар қўл жанги спорти бўйича беллашди

Ҳарбий хизматчилар қўл жанги спорти бўйича беллашди

Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида спортнинг қўл жанги тури бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳарбий хизматчилари ўртасида мусобақа ўтказилди.

https://yuz.uz/imageproxy/1200x/https://yuz.uz/file/news/2d8e6c3e40e3227f5ee5b597cf38f35e.jpg

Мусобақада Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардия терма жамоаларининг 50 дан зиёд спортчиси 9 та – 55, 60, 65, 70, 75, 80, 85, 90, +90 килограмм вазн тоифаларида ўз кучларини синаб кўрди.

Ички ишлар вазирлиги жамоаси 3 олтин, 3 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 3 олтин, 2 кумуш, 1 бронза медаль билан Давлат хавфсизлиги хизмати жамоаси иккинчи, 2 олтин, 1 кумуш, 4 бронза медаль билан Мудофаа вазирлиги жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.