БУЙРАКЛАР ДУШМАНИ

Буйракларнинг асосий душмани ош тузи ҳисобланади. У ҳатто соғлом буйракларга ҳам зарар етказиши мумкин.

УХЛАШ ЭКАН ДЕБ ПЕШИНГАЧА ЁТМАНГ...

Шамоллашдан ҳимояланиш учун кўпроқ ухлаш керак. Уйқуга тўйинган организм ўзини ўзи вирусли касалликлардан ҳимоялай олади. У шамолаш ва гриппга қарши ҳар қандай бошқа воситалардан кучли.

Қаттиқ уйқу иммунитетни фаоллаштиради. Мутахассислар бир суткада 7 соатдан кам ухламасликни тавсия этишмоқда. Қишда уйқу вақтини одатдагисидан 1-2 соатга кўпайтириш зарур.

Уйқуга кетиш вақти ҳам муҳим роль ўйнайди. Қанча барвақт ухласангиз шунча яхши. Бир кунда етти соатдан кўп ухлайдиганлар шамоллашга камроқ чалинади.

ИШТАҲАНГИЗ ЙЎҚМИ?

Айрим беморлар иштаҳасизликдан шикоят қилишади. Иштаҳани очиш учун етарли миқдорда Д, С, Б витаминини қабул қилиш керак. Бу витаминлар олма, кўкатлар, тухум, ёғсиз гўштда кўп.

Манба: “Истиқбол” газетасининг 2020 йил 16 октябрь, 35-сонидан.