Фото: ТечХплоре

Спортчиларнинг соғлиғига оид кўрсаткичларни мониторинг қилиш учун турли гаджетлардан фойдаланилади. Кичик фитнесс-трекерлардан бошлаб, клиник мониторингдаги мураккаб қурилмаларга қадар. Фитнес-трекерлар қулай ва енгил, бироқ улар фақат битта нуқтадан маълумотларни йиға олади — бу керакли натижани аниқлаш учун етарли эмас. Тиббий текширув учун мўлжалланган қурилмалар бир нечта датчиклардан иборат бўлади, бироқ ундан фақат бирор бир хонада, қатор симларга уланган ҳолда фойдаланиш мумкин.

Сингапур Миллий университети соғлиқни сақлаш соҳасидаги Инновация ва технологиялар институти доценти Жон Хо бошчилигидаги жамоа смартфонлардаги электромагнит сигналларни танадаги датчикларга узата оладиган ўргимчак тўрига ўхшаш структурани яратди. Гаджет қувватланишни таъминлайди ва бутун костюм бўйлаб маълумотларни узатади.

Мазкур костюмни яратишга икки йилга яқин вақт сарфланган. Унинг асосини NFC технологияси ташкил этади.

«Бизнинг ақлли костюмимиз энергия манбайи бўлиб хизмат қиладиган, шунингдек, датчиклардаги маълумотлар кўришда дисплей вазифасини ўтайдиган кўплаб замонавий смартфонлар билан бирга ишлай олади. Смартфондан симсиз технология ёрдамида қувватлана оладиган ақлли костюмнинг яратилиши улкан ютуқ ҳисобланади», — дейди Хо.

Костюмга концентратор каби ишлайдиган индуктив нақшлар ўргимчак тўри схемаси тикилган. Ушбу нуқталардаги датчиклар маълумотларни смартфонларга узатиши ва NFC чипидан энергия қабул қилиши мумкин. Бу эса оғирликнинг камайишига ва маълумотларни тананинг бир нечта нуқтасидан йиғиш имкониятини беради.

https://daryo.uz/k/2020/09/22/singapurlik-olimlar-aqlli-sport-kostyumini-yaratdi/