Қўл ва оёқнинг доимий музлаши касаллик белгиси бўлиши мумкинми?

Қўл ва оёқнинг доимий музлаши касаллик белгиси бўлиши мумкинми?

Ташқарида қандай об-ҳаво бўлмасин, қўл ва оёқлар доим совқотадими? Балки, бу ёз фаслида эътиборни тортмас, лекин қишнинг совуғида уларни иситиш бироз қийин бўлади. Бу аслида организмда қандайдир касалликдан дарак беради ва шифокорга кўриниш кераклигини англатади.

Қўл-оёқ нима учун музлайди?
Инсон танаси биринчи навбатда қайси органларни сақлашни жуда яхши билади, шунинг учун ҳам мия ва юракка қон ва кислород етказиб беришга кўпроқ аҳамият беради, аммо оёқ-қўлларнинг озиқланиши иккинчи даражага ўтиб қолади. Агар қўл-оёқларнинг музлаши кузатилса, демак, тананинг барча кучлари юрак соғлиғини сақлашга қаратилган.

Қандай қилиб меъёрни қайтариш мумкин?

Юрак учун фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш керак
Муаммони ҳал қилишнинг энг самарали усули бу унинг манбаси билан курашишдир. Бундай вазиятда қон айланиши яхшиланиши ва юракка етиб боришида фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Масалан, ёғли балиқ, ёнғоқ, зайтун мойи, мева-сабзавотлар, қизил икра, банан, қора шоколад ва карам каби юракка фойдали маҳсулотларни кўпроқ тановул қилиш тавсия этилади.

Пайпоқ кийиб ухлашга одатланиш керак
Аввало, бу уйқуни яхшилайди. Шифокорлар совуқ хонада иссиқ пайпоқ кийиб ухлашни тавсия қилади. Оёқни иссиқ тутиш тинч ухлашга ҳам ёрдам беради.

Кўпроқ зираворлар истеъмол қилиш керак
Зарчава, занжабил, қалампир ва бошқа зираворлар тана ҳароратини оширади ҳамда қон айланиш жараёнини яхшилайди. Гўёки иссиқ кийим кийган каби танани қиздиради.

Иссиқ ичимликлар ичиш керак
Гарчи тана учун совуқ бўлмаса-да, иссиқ чой, кофе, какао ёки занжабилли чой ичиш керак. Ушбу суюқликлар иссиқликни танада бир хил тақсимлайди. Бундан ташқари, бир финжон иссиқ ичимлик ушлаб туришнинг ўзи қўлларни қизитади ва қон айланишини яхшилайди.

Спорт билан шуғулланиш керак
Мунтазам жисмоний машқлар қон билан боғлиқ барча ҳолатларни яхшилайди. Агар қўл-оёқ музлаши одатий ҳолга айланган бўлса, демак, спорт билан шуғулланиш вақти келган.

Шифокорга мурожаат қилиш вақти келдими?
Баъзи ҳолларда қўл ва оёқнинг музлаши хавфли касалликнинг ривожланишини кўрсатиши мумкин. Масалан, склеродермия, артериал касалликлар, қалқонсимон без фаолиятида бузилиш кабилар. Қўл-оёқ музлаши билан бирга чарчоқ, соч тўкилиши, ич қотиши, оёқ-қўлларнинг шишиши, сочларнинг сийраклашиши кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

https://zamin.uz/hayot-tarzi/78693-l-va-oening-doimij-muzlashi-kasallik-belgisi-blishi-mumkinmi.html