Тошкент шаҳар спартакиадаси ниҳоясига етди

1-18 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги 12 та спорт мажмуида спортнинг 18 тури бўйича “Тошкент шаҳар спартакиадаси” бўлиб ўтди. 

Мусобақаларда икки минг нафардан ортиқ ёш спортчи иштирок этгани юртимизда спортнинг нақадар оммалашиб бораётганидан далолатдир. Баскетбол, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, таэквондо (WTF), қиличбозлик, енгил атлетика, волейбол, кураш, стол тенниси, каратэ (WKF), гандбол, сузиш, бокс, шахмат, эркин кураш, юнон-рум кураши, бадминтон, дзюдо турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унга кўра, Миробод тумани ёш спортчилари 215 балл жамғарган ҳолда шаҳар спартакиадасида ғолибликни эгаллади. Кейинги ўринлар Чилонзор (166 балл) ҳамда Олмазор (157 балл) тумани ёш спортчиларига насиб этди.