Онлайн тарзида ўтаётган Ўзбекистон чемпионатидан ФОТОРЕПОРТАЖ

 

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича I виртуал Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

2006-2008 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида ўтказилаётган мусобақа онлайн тизимида олиб бориляпти. 

Шпага, рапира ва сабля йўналишида ўтказилаётган беллашувларда Сабина Санаева (Навоий), Робия Иминова (Фарғона), Шаҳноза Ўринбоева (Қорақалпоғистон), Муҳаммадали Раҳматов (Бухоро), Йўлдош Комилов (Навоий), Улуғбек Усмонов (Тошкент) лар етакчилик қилишмоқда.

Онлайн тизимидаги чемпионат баҳслари 8 августга қадар давом этади. Cуратларда пойтахтлик икки ёш спортчи Элдор Акбархўжаев ва Ардашер Ҳасановларнинг онлайн беллашувларидаги иштирокига гувоҳ бўлиб турибсиз.

Суратлар сайтимиз учун халқаро тоифадаги ҳакам Аида Ҳасанова томонидан тақдим этилган. Айнан Ҳасанова сайтимиз томонидан 2019 йилнинг "Энг яхши аёл ҳаками" деб топилган эди