Шавкат Мирзиёев Сергелидаги янги экопаркни бориб кўрди (фото)

Шавкат Мирзиёев Сергелидаги янги экопаркни бориб кўрди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган экопаркни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент 2019 йил 21 майда Учтепа туманига ташрифи чоғида Тошкент шаҳри туманларида истироҳат боғлари ташкил этиб, аҳолининг дам олиши учун шароитларни кенгайтириш бўйича топшириқ берган эди.

Шунга мувофиқ, Сергели туманида умумий майдони 10 гектар бўлган Flowers Garden Park ташкил этилган. Шундан 5 гектари боғ, 5 гектари гул сотиш маркази.

Боғга йирик гулли магнолия, фотиния фразери, қора сосна, игна баргли арча, «Кримсон кинг» чинори каби 30 турдаги 6 мингдан зиёд манзарали дарахт ва 20 турдаги 60 мингдан зиёд бута олиб келиб экилган. Аҳолининг кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун ресторан, савдо шохобчалари ташкил этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Туркиянинг Natural Peyzaj ширкати билан ҳамкорликда бунёд этилган боғда 200 та иш ўрни яратилган. Малакали агроном ва энтомологлар жалб этилган.

Шавкат Мирзиёев боғда яратилган шароитлар билан танишиб, манзарали дарахтлар ва гул дўконларини кўздан кечирди, дейилади хабарда.











https://zamin.uz/jamiyat/73587-shavkat-mirzieev-sergelidagi-jangi-jekoparkni-borib-krdi-foto.html