• 20/01/2018

    Кадетлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати: 6-кун натижалари

    Сабля бўйича жамоавий бахслар билан 2002 йил ва ундан ёшлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати хам ўз якунига етди. Охирги кун натижаларини эътиборингизга тақдим этмоқдамиз.   Болалар Қизлар   Батафсил маълумотлар билан қуйидаги тугмалар ёрдамида таниши Болалар Қизлар
  • 19/01/2018

    Кадетлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати: 5-кун натижалари

    Бугун 2002-йил ва ундан ёшлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати даврасида сабля бўйича бахслар бошланди. Мусобақа натижаларини эътиборингизга тақдим этмоқдамиз: Болалар Қизлар   Батафсил маълумотлар билан қуйидаги тугмалар ёрдамида танишишингиз мумкин. Болалар Қизлар
  • 18/01/2018

    Кадетлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати: 4-кун натижалари

    Кадетлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионатида рапира бўйича жамоавий бахслар ўз якунига етди. Мусобақанинг 4-кунида рапира бўйича жамоавий бахслар бўлиб ўтди ва ушбу мусобақада рапирачилар ўз чиқишларини якунлашди. Эътиборингизга натижаларни тақдим этмоқдамиз:   Болалар   Қизлар   Батафсил маълумотлар билан қуйидаги тугмалар орқали танишишингиз мумкин: Болалар Қизлар
  • 18/01/2018

    2017-йил якунлари

    Ўзбекистон қиличбозлик спортини турини  ривожлатириш мақсадида  2017 йил мобайнида амалга оширган ишлари тўғрисида МАЪЛУМОТ 2017 йилда Ўзбекистон қиличбозлик спортини ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилди. Жумладан, терма жамоа аъзолари Вьетнам, Тайланд, Швейцария, Латвия, Италия, Россия, Словакия, Германия, Венгрия, Қатар, Греция, Япония, Қозоғистон, Хитой, Польша, Болгария, Испания ва бошқа кўплаб хорижий давлатларда ўтказилаётган нуфузли халқаро ўқув-машғулот йиғинлари, Жахон чемпионати, турнир ва кубокларда иштирок этди. Йил давомида Шпага йўналиши 24 та, Рапира 19 та ва Сабля йўналиши эса 12 та мусобақаларда жами спортчиларимиз 55 та мусобақаларда иштирок этди. Шунингдек аввалги йилларга нисбатан 2017 йилда спортчиларни хориждаги мусобақаларда иштирок этиш ортганлиги аниқланди. Шу билан бирга, бир йил мобайнида 11 та Республика мусобақалари, чемпионат ва турнирлари ўтказилди. Ушбу мусобақаларда Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаси спортчилари фаол иштирок этди. Андижон вилоятида қиличбозлик бўйича ўтказилган “Олтин водий” номли Ўзбекистон Республикаси очиқ турнири ғолиблари Андижон вилояти ҳокимияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  Бундан ташқари,  қиличбозликни оммавийлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси асосида, доимий равишда барча республика мусобақалари оммавий ахборот воситалари, газета ва журналларда кенг ёритиб борилди. Қиличбозлик спортининг кенгайиб, спортчилар сони тобора ортиб бораётгани муносабати билан, ҳамда спортчиларга керакли шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Умид” Теннис академиясининг спорт зали қиличбозлик федерациясига ажратилиб, ҳозирги кунда ушбу залда шпага йўналиши бўйича машғулотлар олиб борилмоқда.  Шу билан бирга  Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Айдинжол” номли янги спорт комплекси қуриб битирилиб, федерация бўлимига фойдаланиш учун топширилди ҳамда Хоразм ва Наманган вилоятиларининг Қиличбозлик федерацияси бўлимига Олимпия захиралари коллежининг махсус спорт заллари ажратилиб берилди. Федерацияга тақдим этилган спорт заллари ва вилоят бўлимларидаги  заллар халқаро талабга жавоб берадиган керакли замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланди. Республикадаги олимпия заҳиралари коллежларида қиличбозлик бўлимлари очилди. Жорий йилда федерациянинг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилиб, ушбу конференцияда Федерацияга  раис Р.Шаабдурахманов, раис ўринбосари М.Миржалилов ва бош котиб Х.Ибрагимовлар сайланди.  Конферецияда федерацияда иш кўлами ортганлиги ва федерация фаолиятини ривожлантириш мақсадида структурасига ўзгартиришлар киритилди, ҳамда қуйидаги “Мураббийлар кенгаши”, “Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоасига саралаб олиш шартлари тўғрисида” ва “Мураббийлар таркибини моддий рағбатлантириш ва тўловлар тартиби тўғрисида”ги низомлар тайёрланди, федерациянинг янги тахриридаги устави ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Олимпия бирдамлиги фонди кўмагида  Ўзбекистон қиличбозлик спортини ривожлантириш ва мураббийлар малакасини ошириш мақсадида мураббийлар семинари ўтказилди. Ушбу семинарни ўтказиш мақсадида қиличбозлик спорти бўйича хорижий мутахассислар Игорь Чикинёв (Швеция) ва Александр Машин (Россия) таклиф қилинди. Семинарда республикадан қиличбозлик бўйича 44 та мураббийлар иштирок этди. 10 кун давом этган семинар якунида мураббийлар сертификат билан тақдирланди.      Шунингдек, шу йили Қорақалпоғистонлик ҳамюртимиз спортчи Дайибекова Зайнаб “Сабля 2017 Осиё кадетлар цикли” мусобақасида иштирок этиб Ўзбекистон байроғини юксак поғоналарга кўтариб “Бронза медали” соҳибасига айланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси президентининг махсус соврини “Nexiа 3” афтомашинаси билан тақдирланди.  Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси терма жамоа аъзолари спортчилар учун энг яхши спорт формаси ва федерациянинг логотип дизайнларини ишлаб чиқиш бўйича танловлар эълон қилинди. Ҳозирги кунда Миллий терма жамоа аъзолари 2018 йилда Буэнос-Айресда ўтказиладиган кадетларнинг Олимпия ўйинларига ва 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган “Ёзги Олимпия ўйинлари”га пухта тайёргарлик кўришмоқда.
  • 17/01/2018

    Кадетлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати: 3-кун натижалари

    2002-йил ва ундар ёшлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионатида рапира бўйича якка бахслар ўз якунига етди. 3-кун натижаларини эътиборингизга тақдим этмоқдамиз:   Болалар Қизлар   Батафсил маълумотлар билан қуйдаги тугмалар ёрдамида танишишингиз мумкин: Болалар Қизлар
  • 16/01/2018

    Шпага бўйича жамоавий бахслар ўз якунига етди

    2002-йил ва ундан ёшлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионатининг 2-куни ўз якунига етди. Унда шпага бўйича жамоавий бахслар ўтказилди ва ғолиблар аниқланди. Эътиборингизга натижаларни хавола этамиз Болалар Қизлар   Мусобақанинг барча иштирокчилари ва батафсил маълумотлар билан танишиш учун қуйидаги тугмаларни босинг: Болалар Қизлар
  • 15/01/2018

    Кадетлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати: 1-кун натижалари

    "Пахтакор" ихтисослаштирилган қиличбозлик мажмуасида 15-январь куни 2002-йилда туғилган ва ундан ёш бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кунида шпага бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида ғолиблар аниқланди. Эътиборингизга биринчи кун натидаларини тақдим этамиз Болалар   Қизлар   Мусобақанинг барча иштирокчилари ва батафсил маълумотлар билан танишиш учун қуйидаги тугмаларни босинг: Болалар Қизлар
  • 15/01/2018

    2002 йил ва ундан ёшлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати старт олди

    15 январь куни "Пахтакор" қиличбозликка ихтисослаштирилган махсус спорт залида 2002 йил ва ундан кичик спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Ушбу турнирда 12 та вилоятдан спортчилар иштирок этмоқда. Чемпионат барча турлар бўйича ўтказилмоқда: Анъанага кўра, мусобақа биринчи шпага йўналиши бўйича якка тартибда ўтказилади, шунингдек жамоа тартибда, сўнг рапирстлар ўртасида ким ғолиб бўлиши аниқланади, шу билан саблистлар мусобақани якунлайди. Ўзбекистон Чемпионати ХҚФ (FIE) халқаро қоидаларига мувофиқ қизлар ва ўғил болалар ўртасида ўтказилмоқда. Умумий натижада 12 тўплам медаллар ўз эгаларига топширилади. Турнир 20 январгача давом этади. Умумий иштирокчилар сони 289 кишини ташкил этди. Натижаларни кузатиб бориш учун, биз билан қолинг.
  • 23/12/2017

    Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси энг яхши логотип дизайни учун танлов эълон қилади

    Танловда жисмоний шахслар билан бир қаторда дизайн бўйича фирмалар хам иштирок этиши мумкин. Логотип Ўзбекистон рамзларини ўз ичига олиши ва бошқа логотиплардан ажралиб туриши лозим. Энг яхши 3 нафар вариант ЎҚФнинг ижро қўмитаси эътиборига тақдим этилади. Ғолиб учун соврин: 3 000 000 сўм. Қатнашчилар ўз ишларини федерациянинг электрон манзили: uzb.fencing@gmail.com, ёки Тошкент шахар, Шайхонтохур тумани, Ислом Каримов шох кўчаси, 98А уй, 100027 (“Пахтакор” стадиони) манзили бўйича юборишлари мумкин. Танлов 2018 йил, 30 январга қадар давом этади.
  • 21/12/2017

    Зайнаб Дайибекова: "Ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан"

    Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрганди. Давлат раҳбари ушбу ташрифи вақтида Республика спортчиларини тақдирлади. Жумладан, қиличбозлик билан шуғулланиб келаётган Зайнаб Дайибекова "Нексия" машинаси билан тақдирланди. Ушбу қувончли воқеадан сўнг Зайнаб хурсандчилигини яшира олмаяпти. Куни кеча муҳтарам Президентимиз Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрдилар. Ушбу ташриф чоғида улар менга "Нексия" автомашинасини совға қилдилар. Ушбу кичик хизматларимизни инобатга олиб, мана шундай тақдирлаганликларидан жудаям хурсандман. Қолаверса, яқинда Қорақалпоғистонда қиличбозлик мажмуаси қурилди. Буларнинг барчаси учун юртбошимизга миннатдорчилик билдираман. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлаб, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва Олимпиада ўйинларида совриндор бўлишга ҳаракат қиламан. Бу йилги мусобақалар? Сентябрь ойида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида фаҳрли учинчи ўринни эгалладим. Бундан жудаям хурсандман. Ундан ташқари бу йил Болгариядаги жаҳон чемпионатида, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этдим. Кириб келаётган 2018 йил билан ҳаммани табриклайман. Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ўз олдиган қўйган мақсадларига эришишларини тилайман. Янги йил Ўзбекистон учун хар жабҳада омадли келсин", - деди Зайнаб. Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди Зайнаб ва унинг мураббийи